Scocenteruz
Центр народной дипломатии Шанхайской организации сотрудничества в Узбекистане
31/07/2026
Марказ вакили “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди
2026 йил 30 июль куни “Дўстлик” фестивали доирасида мамлакатимизда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини қарор топтириш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаолларни “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тантанали маросимда Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази бош мутахассиси, Тарих фанлари доктори Алимардонов Отабек Қудратович ҳам “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросими юртимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, бағрикенглик, маданий ҳамжиҳатлик тамойилларини ривожлантириш, фаол жамоатчилик вакилларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини эътироф этиш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.
Шу фурсатдан фойдаланиб Марказ жамоаси Отабек Қудратовични мазкур мукофот билан чин юракдан қутлайди.
🌐scocenter.uz
30/07/2026
01/07/2026
🎙 Иссиқкўл форуми: Дунёни маънавий бирлик қутқаради
🇰🇬Чингиз Айтматов номидаги Халқаро Иссиқкўл форуми вице-президенти Динара Жумабаеванинг Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров билан суҳбати ташкил этилди.
Унда халқ дипломатиясининг замонавий халқаро муносабатлардаги роли, Ч.Айтматов ижодининг Марказий Осиё халқлари учун аҳамияти ва нима учун гуманитар маданият замонавий дунёнинг энг муҳим қисми бўлиб қолаётгани ҳақида суҳбатлашилди.
📎 Батафсил: "СПЕЦРЕПОРТАЖ.КG" медиафорум (https://specreportage.kg/2026/06/27/kyrgyzstan-kak-territoriya-dialoga-ot-issyk-kulskogo-foruma-chingiza-ajtmatova-k-sammitu-shos-opyt-proshlogo-i-dialogi-budushhego/)
🌐scocenter.uz
26/06/2026
🎙Халқ дипломатияси – барқарор келажак пойдевори
Қирғизистоннинг миллий ахборот агентлиги «Кабар» Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров билан эксклюзив интервью ташкил этди.
Интервьюда Марказий Осиёда халқ дипломатиясининг аҳамияти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги гуманитар ҳамкорлик, ёшлар дипломатияси, маданий мулоқот ва минтақада ишонч ҳамда яхши қўшничилик муҳитини мустаҳкамлаш масалалари ҳақида фикрлар билдирилган.
"Бугунги дунёда мулоқот, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик барқарор тараққиётнинг асосий омилларидир" - Қобилжон Собиров
📎Батафсил: https://ru.kabar.kg/news/kabulzhon-sabirov-budushchee-prinadlezhit-tem-kto-umeet-obedinyat-intervyu/
🌐scocenter.uz
26/06/2026
#ШҲТ #ХалқДипломатияси #8йиллик
ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИ ЙЎЛИДА 8 ЙИЛЛИК САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ!
Бугун — Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ташкил этилган кун!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3807-сонли қарори (https://lex.uz/docs/3795314?ONDATE=29.12.2023) асосида ташкил этилган Марказ бугун ўз фаолиятининг 8 йиллигини нишонламоқда.
Ушбу давр мобайнида Марказ ШҲТга аъзо давлатлар халқлари ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч, яхши қўшничилик муносабатлари ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишларни амалга оширди.
Ўз фаолияти давомида давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ҳамда ШҲТ мамлакатларининг турдош ташкилотлари билан самарали алоқаларни йўлга қўйди.
Бугунги кунда Марказ халқ дипломатиясининг муҳим платформаси сифатида минтақада тинчлик, барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва маданий мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда.
Шу муносабат билан Марказ фаолиятига ҳисса қўшиб келаётган барча ҳамкорларимиз, экспертлар, олимлар, ёшлар ва фидойи ходимларимизни самимий табриклаймиз!
🌐scocenter.uz
Click here to claim your Sponsored Listing.
Category
Contact the organization
Telephone
Website
Address
Tashkent
100100
Opening Hours
| Monday | 09:00 - 17:00 |
| Tuesday | 09:00 - 18:00 |
| Wednesday | 09:00 - 18:00 |
| Thursday | 09:00 - 18:00 |
| Friday | 09:00 - 17:00 |